Сўх туманида бўлиб ўтган оммавий тартибсизликлар юзасидан айбланган 22 киши устидан давом этаётган суд жараёнида барча судланувчиларнинг охирги сўзи эшитилди.
«Сўх воқеалари» бўйича навбатдаги суд мажлисида беш нафар жабрланувчи ва бир нафар гувоҳнинг кўрсатуви тингланди. «Судланувчиларнинг ҳаммасини танийман. Лекин воқеа жойида уларнинг ҳеч бирини кўрмаганман», — деди гувоҳ. Жабрланувчиларнинг икки нафари эса айбланувчиларни воқеа жойида бўлмаганини, улардан шикояти йўқлигини айтди.
«Сўх воқеалари» бўйича 22 нафар шахсга нисбатан навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Давлат айбловчиси Сўх воқеаларида бир қанча автомашина ва яшаш хонадонларига моддий зарар етганини айтди. Айбланувчиларнинг бир қисми айбига иқрор бўлмаган, айримлари эса қисман иқрорлигини маълум қилган.
Май ойида Фарғона вилоятининг Сўх туманида бўлиб ўтган оммавий тартибсизликлар юзасидан суд жараёни бошланди. Айбланувчилар сони 22 нафарга етди, августда улар сонининг олти нафар экани хабар қилинганди. Судланувчилар орасида икки нафар вояга етмаган шахс ҳам бор.
«Газета.uz» Сўх туманидаги тартибсизликларда иштирок этганликда айбланаётган олти кишининг исмини аниқлади. Улардан икки нафарининг оиласи билан суҳбатлашдик. Қариндошлари қўлга олинганларнинг можарода иштирок этмаганини таъкидлашмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг